Alphabet корпорацияси (Google эгаси) дунёнинг иккинчи энг қиммат компаниясига айланди, деб хабар берди Barron's.
Google 2019 йилдан буён илк маротаба бу поғонга кўтарилиб, Appleни ортда қолдирди.
7 январ кунги савдоларда Alphabet акциялари 2,5 фоизга ошиб, компаниянинг бозор қиймати 3,878 триллион долларга етди. Ва аксинча, шу куни Apple акциялари 0,77 фоизга пастлаб, компания бозор қиймати 3,85 триллион долларни ташкил этди.
Жаҳоннинг энг қиммат — Nvidia компанияси бозор қиймати 4,6 триллион доллардан ошган.
Эътиборли жиҳати, нафақат ушбу компаниялар, балки бутун технологик секторнинг асосий ўсиш драйвери сунъий интеллект бўлиб қолмоқда.