Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёнинг энг бой клублари Муҳаммад Салоҳ учун курашади

Дунёнинг энг бой клублари Муҳаммад Салоҳ учун курашади

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этиши расман эълон қилинди. Хўш, ёзда 34 ёшга тўладиган мисрлик футболчи фаолиятини қаерда давом эттиради? The Independent нашри шу мавзуда мақола эълон қилди.

Биринчи ўринда энг аниқ вариант турибди — Саудия Арабистони клубларидан бири. Муаллифларнинг фикрича, бу борада илгари ҳам Салоҳга қизиқиш билдирган «Ал-Иттиҳод» клуби ажралиб турибди.

Иккинчи вариант — МЛС. Мақолада айтилишича, Салоҳ у ерда Лео Месси ва Луис Суарес билан ажойиб тандем ҳосил қилиши мумкин.

«Жаҳон даражасидаги юлдузларни жалб қилиш қобилиятини ҳисобга олсак, «Интер Майами» жуда реал вариант бўлган бўларди», — дейилади материалда.

Шунингдек, Европа клублари ҳам тилга олинган — «ПСЖ», «Интер», «Галатасарой»... ва ҳатто «Реал»! Қайд этилишича, мадридликлар футболчини эркин агент сифатида текинга қўлга киритиш имконияти борлигини ҳисобга олиб, Салоҳ вариантини кўриб чиқишлари мумкин.

Киритилди: Бугун 08:53. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!