Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг кўп чақмоқ чақадиган жойни биласизми?

A A A
Дунёдаги энг кўп чақмоқ чақадиган жойни биласизми?

Айтишларича, чақмоқ бир жойга икки марта тушмайди. Йўқ, буни унутинг. Ҳар оқшом соатига минглаб чақмоқлар чақадиган ҳудудлар ҳам мавжуд. Венесуэладаги Кататумбо дарёси ва Маракайбо кўлининг қўшиладиган ери Тесла, Эйнштейн ва Фарадей каби ғайриоддий олимларнинг орзуси бўлсада, биз каби оддий одамлар учун бу жуда ҳам хавфли жойдир.

Соатига минглаб чақмоқ чақадиган жойни тасаввур қила оласизми? Бу айнан Кататумбо дарёсининг Маракайбо кўли билан қўшиладиган жойда содир бўлади. Минтақада деярли доим бўрон ҳукм суради. Ҳар йили ўртача 260 та бўронга дучор бўлган бу минтақа дунёдаги энг кўп электрик кучланишга эга жой номига лойиқ. Бу ерда ҳар кеча ўртача 9 соат узлуксиз чақмоқ чақади. Ушбу чақмоқлар табиий электр манбаи сифатида ҳам ишлатилади.

Тегишли тадқиқотлар ўтказилгунга қадар, дунёдаги энг кўп электр зарядланган жой Конго Демократик Республикасидаги тоғли Кифука қишлоғи эканлиги тахмин қилинган эди. Кифука ҳар соатда км² га 158 марта яшин уради. Бу жой дунёнинг момақалдироқ пойтахти деб ҳам аталади.

Мутахассислар бу ҳудудга нима учун шунчалик кўп чақмоқ тушганини йиллар давомида ўрганишди. 1960 йилларда ер ости уран манбаси борлиги тахмин қилинди ва шу сабабли ҳам чақмоқлар кўп кузатилиши изоҳланди. Лекин сўнгги йилларда ўтказилган бир қатор тадқиқотлар натижасида, ер ости нефт конларидаги метаннинг бойлиги ҳаво ўтказувчанлигини оширади, деган хулосага келинди.

Шунингдек, бу маскан Гиннеснинг рекордлар китобига энг кўп электр зарядланишга эга жой сифатида киритилган.

Киритилди: 20:51 11.12.2021. Ўқилди: 4894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!