Камеруннинг 92 ёшли президенти Пол Бия саккизинчи президентлик муддатига сайланиш ниятини маълум қилди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.
Агар Бия навбатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, у қарийб 100 ёшга тўлгунча мамлакатни бошқаришда давом этади.
Камерунда сайловлар иккинчи босқичсиз ўтказилади — ғолиб энг кўп овоз олган номзод ҳисобланади, ҳатто у 50 фоиздан кам овоз тўплаган бўлса ҳам.
Пол Бия дунёдаги энг узоқ президентлик қилган ва меросий йўл билан ҳокимиятга келмаган иккинчи етакчи ҳисобланади. Унинг олдида фақат Экваториал Гвинея раҳбари Теодоро Обианг Нгема Мбасого туради.