Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дунёдаги энг катта қоғоз самолёт ҳавога кўтарилди (видео)

A A A
Дунёдаги энг катта қоғоз самолёт ҳавога кўтарилди (видео)

АҚШнинг Фичбург шаҳридаги аэропортда ноодатий самолёт ҳавога кўтарилди, деб хабар беради National Geographicга асосан Дарё.

Ушбу самолёт тўлалигича қоғоздан ясалган ҳамда устки қисми расмлар билан безатилган.

Оғирлиги 680 килограмм бўлган қоғоз самолёт 2 ёшдан 92 ёшгача бўлган 4500 нафар кўнгиллилар томонидан ясалган.

Самолёт ясаш ғояси шу шаҳарда яшовчи рассом ва музей директори Жерри Бекдан чиқди.

Жерри ушбу ноодатий самолёт ясашдан бир нечта мақсадларни кўзлаган: Гиннеснинг рекордлар китобига кириш, инсонларни бирлаштириш ва уларга севимли машғулоти билан шуғулланиш имкониятини яратиш.

Гигант самолётни яратиш бўйича жамоавий меҳнат тўрт йил давом этди. Ихтирочилар 15 метрли самолёт ясашмоқчи эди, бироқ унинг узунлиги 19,5 метрга етди.

Киритилди: 15:56 18.06.2018. Ўқилди: 2487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда