Дунё бозорида қаҳва нархлари пасаймоқда — 2025 йил охиригача 10–20% гача тушиши мумкин. Бу ҳақда ICE биржаси маълумотларига таяниб РИА Новости хабар берди.
Арабика қаҳваси нархи ҳозирда 1 тоннаси учун $6856 гача тушди — бу 2024 йил декабридан бери энг паст даража.
Бозор таҳлилчиси Кирилл Селезнёвнинг айтишича, агар об-ҳаво омиллари ҳосилга салбий таъсир қилмаса, нархлар яна пасайиши мумкин:
"Агар иқлим нормал бўлса, арабика $6000 тагига тушиши, робуста эса $3000 ва ундан пастга тушиши мумкин", — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрида Бразилиядаги қурғоқчилик ва Вьетнамдаги тошқинлар сабабли арабика рекорд даражада қимматлашган — $7500/тоннадан ошган эди.