Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дунёда қаҳва нархи қимматлашди

Дунёда қаҳва нархи қимматлашди

Осиё давлатларида ҳавонинг кескин исиши туфайли жаҳон миқёсида қаҳва нархи ошди. Бу ҳақда Nikkei Аsiа хабар берди

Лондонда робуста нави учун фьючерс котировкалари июнь охирига келиб март ойининг охирига нисбатан 18,1 фоизга ошди. 6 июнь куни контракт нархи бир тонна учун 4394 долларни ташкил қилиб, рекорд даражага етди. Арабика фьючерслари уч ой ичида 20,6 фоизга қимматлашди.

Нарх кўтарилишининг асосий сабаби Жануби-Шарқий Осиёдаги иссиқликдир. Апрель ойидан бери Вьетнам, Таиланд ва Филиппинда ўртача ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиб, Цельсий бўйича 48 даражага етди

Вьетнамда фермерлар кузги ҳосилга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қурғоқчиликка дуч келмоқда. Вьетнам эрувчан қаҳва тайёрлаш учун ишлатиладиган дунёдаги робуста навининг тахминан 40 фоизини ишлаб чиқаради.

Киритилди: 20:47 05.07.2024. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!