Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дунё энергия тармоғида карбонат ангидрид чиқиндилари бўйича янги рекорд ўрнатилди

Дунё энергия тармоғида карбонат ангидрид чиқиндилари бўйича янги рекорд ўрнатилди

Глобал энергия таъминоти ўсиши CО₂ ташланмаларини кескин оширмоқда.

2024 йилда дунё энергия тармоғидан карбонат ангидрид (CО₂) чиқиндилари кетма-кет тўртинчи йил давомида янги рекорд даражага кўтарилди. Бу ҳақда Энергетика институти 26 июн куни эълон қилган жаҳон энергетикасининг йиллик статистик шарҳида маълум қилинди.

Ҳисоботда таъкидланишича, геосиёсий беқарорлик — хусусан, Россия-Украина уруши туфайли Россиядан нефть ва газ етказиб бериш йўналишларининг ўзгариши ҳамда Яқин Шарқдаги можаролар қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечишни қийинлаштирмоқда.

2024 йил шундоқ ҳам тарихдаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилди. Ўртача ҳарорат илк бор саноат давридан олдинги даражадан 1,5°C га ошиб кетди.

Глобал энергия таъминоти 2006 йилдан буён биринчи марта 2 фоизга ошди. Барча манбалар бўйича ўсиш кузатилди: нефть, газ, кўмир, атом, гидроэнергетика ва қайта тикланадиган энергия. Бу CО₂ эмиссиясини тахминан 1 фоизга — 40,8 гигатонгача ошишига сабаб бўлди.

Табиий газ истеъмоли қазиб олинадиган ёнилғилар орасида энг катта ўсишни кўрсатди — 2,5 фоиз. Кўмир 1,2 фоизга ўсиб, дунёдаги энг йирик ишлаб чиқариш манбаи бўлиб қолди. Нефть истеъмоли 1 фоиздан кам ўсди.

Шу билан бирга, шамол ва қуёш энергияси 16 фоизга ўсди, бу энергияга бўлган умумий талаб ўсишидан 9 баробар тезроқ суръат ҳисобланади.

Мутахассислар таъкидлаганидек, «яшил» энергетиканинг рекорд даражада ривожланаётганига қарамай, дунё 2030 йилгача қайта тикланадиган қувватларни уч баравар ошириш мақсадини бажаришдан ортда қолаётгани кўрсатилди. Бу мақсад COP28 иқлим саммитида келишилган эди.

Шунингдек, Европа Иттифоқи Кенгаши 2035 йилдан бошлаб янги енгил автомобиллар ва енгил юк машиналари учун CО₂ эмиссияси бўйича қаттиқроқ стандартлар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Киритилди: 16:23 26.06.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!