Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дубайлик катта тадбиркор Эпштейн билан алоқадорлиги учун истеъфога чиқарилди

Дубайлик катта тадбиркор Эпштейн билан алоқадорлиги учун истеъфога чиқарилди

Дунёдаги энг йирик порт-логистика операторларидан бири — DP World компанияси раҳбари Султон Аҳмад бин Сулайм америкалик молиячи Жеффри Эпштейн билан ёзишмалари фош этилгач, истеъфога чиқарилди.

Дубайлик катта тадбиркор Эпштейн билан алоқадорлиги учун истеъфога чиқарилди

АҚШ Адлия вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, Бин Сулаймнинг исми Эпштейннинг электрон хатларида қайд этилган. Хусусан, 2009 йилда молиячи томонидан юборилган «қийноқ видеоси»нинг асл жўнатувчиси айнан Бин Сулайм бўлгани айтилмоқда.

Дубайлик катта тадбиркор Эпштейн билан алоқадорлиги учун истеъфога чиқарилди

Маълумот учун: DP World компанияси дунё бўйлаб 78 та денгиз терминалини ва энг йирик «Jebel Ali Free Zone» саноат паркини бошқаради. Ушбу оператор Дубай ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг учдан бир қисмидан кўпроғини, БАА ЯИМнинг эса қарийб 12 фоизини таъминлайди. Компания жаҳон контейнер айланмасининг тахминан 10 фоизини назорат қилади.

Дубайлик катта тадбиркор Эпштейн билан алоқадорлиги учун истеъфога чиқарилди

Киритилди: 21:06 14.02.2026. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!