Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дубайда 360 градусга айланадиган энг баланд панорамали бассейн очилди

A A A
Дубайда 360 градусга айланадиган энг баланд панорамали бассейн очилди

Дубайда 360 градус кўринишга эга дунёдаги энг баланд панорамали бассейн пайдо бўлди. Бу ҳақда Thenationalnews.com хабар бермоқда.

Aura Skypool 200 метр баландликда жойлашган. Унинг дизайни шундай яратилганки, сув ён томонлардан тўлиб тошиб, унинг чексизлиги таассуротини беради.

Бугунги кунда бассейн 360 даража кўринишга эга дунёдаги энг баланд панорамали сузиш ҳавзасидир. Бу ердан Дубай, Форс кўрфази, Пальм Жумеира оролини кўриш мумкин. Бундан ташқари, афсонавий Бурж Ал Араб ва Бурж Халифа бинолари ва БААдаги энг катта айланма иншоот Ain Dubai кўринади.

Панорамали бассейн Palm Tower'да 50-қаватда жойлашган. Терраса майдони 750 квадрат метрни ташкил қилади. Қуёшли ёстиқлар билан жиҳозланган бир нечта жойлар мавжуд. Нарх меҳмон қайси зоналарни танлашига ва қайси вақтда Дубайнинг янги диққатга сазовор жойига ташриф буюришга қарор қилганига боғлиқ. Нархлар 170 АЕД ($46) дан бошланади.

Киритилди: 15:25 23.11.2021. Ўқилди: 2593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!