2027/2028 ўқув йилидан бошлаб дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги бўйича рейтинг юритилади.
Рейтингда талабалар қамрови, уларнинг иш ҳақи, ўзлаштириш даражаси ва битирувчилар бандлиги асосий мезон бўлади.
🥇 1-ўрин — 3 млрд сўм
🥈 2-ўрин — 2 млрд сўм
🥉 3-ўрин — 1 млрд сўм
Шунингдек, 2027 йилдан айрим йўналишларда дуал таълимда ўқиётган талабалар учун корхона тўлаган иш ҳақининг 50 фоизи субсидия қилинади.
Дуал таълим учун олиб кириладиган айрим жиҳозларга 2030 йилгача 1 фоизлик божхона божи қўлланади.