Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ДР Конго мураббийи: «Хафамиз: ғалаба қозонишимизга ишонгандик»

ДР Конго мураббийи: «Хафамиз: ғалаба қозонишимизга ишонгандик»

ДР Конго терма жамоаси бош мураббийи Себастьян Десабр ЖЧ-2026 1/16 финалида Англиядан учраган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

«Хафамиз, чунки ғалаба қозонишимизга ҳақиқатан ҳам ишонгандик. Яхши ўйин ўтказдик. Лекин баҳс якунига яқин рақибга иккита вазият яратишга йўл қўйиб бердик ва дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бизга иккита гол урди. Жуда ачинарли.

Шундай бўлса-да, футболчиларни кўрсатган ўйинлари учун табриклаш керак. Улар бундай даражадаги жамоага қарши ўйнаб, бебаҳо тажриба орттиришди. ДР Конгода футбол мана шундай ривожланади: балки бизга бироз тажриба етишмагандир, лекин бу ўйиннинг табиати шунақа.

Биз ўрганишда ва янада кучлироқ бўлишда давом этамиз. Олдинга ҳаракат қиламиз», – деди Десабр.

Киритилди: 07:51 02.07.2026. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда