АҚШ президентлигига Либертария партиясидан номзод Жо Жоргенсенни кўршапалак тишлаб олди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида ёзди.
Кўршапалак уни қандай шароитда тишлаб олгани аниқланмаган. Бу воқеа унинг сайловолди кампанияси бошланаётган пайтда юз берган.
Сиёсатчи ўзининг сайловолди митингини бекор қилишга мажбур бўлди, чунки ўша пайтда унга қутуришга қарши вакцина берилди. Шу билан бирга, Жоргенсен унинг иштирокидаги қолган тадбирлар режалаштирилган жадвалга мувофиқ бўлиб ўтишига ваъда берди.