АҚШ президенти Дональд Трамп "Victory 45-47" номли шахсий атирлар сериясини ишлаб чиқарди. Ушбу парфюм "ҳеч қачон таслим бўлмайдиган ҳақиқий ватандошлар" учун мўлжаллангани айтилмоқда.
Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social тармоғида маълум қилди.
Трамп ушбу маҳсулот ҳақида Truth Social ижтимоий тармоғида шундай ёзди:
«Трампнинг атирлари тайёр! Улар “Ғалаба 45-47” деб номланади, чунки бу — ғалаба, куч ва муваффақият ҳақида. Эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган».
Парфюмерия сайтида таъкидланишича, ушбу атир “шишадаги жанговар шиор”дир.
Атир шишаси позаланг (олтин рангда) ясалган махсус дизайнга эга бўлиб, у Трампнинг шахсий имзоси билан безатилган. Нархи — 249 доллар.