AҚШ президенти Дональд Трамп ўз твиттерида маслаҳатчисида коронавирус аниқланганлигини хабар қилди.
“Хоуп Хикс анча вақт дам олмасдан ишлади, унинг коронавирусга қарши топширган тести эса ижобий натижа кўрсатди. Aфсус”, - деди Трамп.
Блумберг агентлигининг хабар беришича, Хикс хафта бошида Кливленд ва Миннесота штатида ўтказилган йиғилишда Трампга ҳамроҳлик қилган. Учрашувлар давомида эса у Трамп билан битта самолётда парвоз қилган.
Воқеадан хабар топган Трамп ўз рафиқаси билан Cоvid-19га қарши тест топшириб, ўзини-ўзи изоляция қилишга қарор қилди. Тест натижаси ижобий чиқди.
“Ҳозироқ тезроқ тузалиш учун ўзимизни карантинга оламиз. Биз биргаликда касалликни енгамиз”, - деди Трамп.