Сингапурда жорий йилнинг 12 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасидаги тарихий учрашувга тайёргарлик давом этмоқда, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.
Мамлакатда Трамп ва Ким номли махсус ичимликлар савдоси бошланган. Янги турдаги коктейлнинг таркиби билан бирга кўриниши ҳам ўзига хос. Яъни ичимлик ҳар иккала давлат байроғи кўринишида. Бу тур коктейлар туристлар эътиборини тортмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, уни мазкур учрашувни қўллаб-қувватловчилар ҳарид қилиб истеъмол қилмоқда. Унинг нархи 12,60 долларни ташкил қилади.