АҚШ президенти Дональд Трамп “Лаура” бўрони зарба берган Луизиана штатига ташриф буюрди.
«Ташриф давомида давра суҳбати ўтказган, шундан сўнг йиғилганларга дастхат берган Трамп уларни 10.000 долларга сотишни маслаҳат берди», деб ёзади Daily Beast.
"Бугун ушбу дастхатни “еBay”да сотинг. Ўн минг доллар оласиз. Агар сизнинг исмингизни ёзсам, қиймати сезиларли даражада пасаяди. Шунинг учун уни бугун кечқурун “еBay”да сотинг", дея таъкидлаган Трамп.