Америка маъмурияти раҳбари Дональд Трамп Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга мактуб йўллаб, ҳамкасбини Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилди.
Бу ҳақда Қозоғистон етакчиси матбуот котиби Айбек Смадияровнинг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда айтилади.
«АҚШ Президенти Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ва шу йилнинг охирида Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитида давлатимиз раҳбарини яна бир бор қутлаш имкониятини интиқлик билан кутаётганини таъкидлади», — дейилади нашрда.