Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг брифингда таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан биринчи декабрга белгиланган Катта йигирмалик саммити доирасидаги учрашувини бекор қилади.
Котибнинг сўзларига кўра, Трамп Аргентинага парвози чоғида давлат котиби Майкл Помпео, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жон Болтон ва Оқ уй маъмурияти раҳбари Жон Келли билан маслаҳатлашганидан кейин шундай қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ўзининг "Twitter"даги саҳифасида Керч бўғозидаги воқеалар сабаб Путин билан учрашувини бекор қилишини ёзганди.
Manba: ЎзА