Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Трамп Манхеттен жиноий суди биносида ҳибсга олинган.
Ҳозир у айблов эълон қилиниши бўйича суд маҳкамасини кутмоқда.
Аввалроқ, собиқ президент порноактриса Стефани Клиффордга тўловлар бўйича иш юзасидан сўроққа чақирилгани хабар қилинган эди.
Тасдиқланишича, Трампнинг адвокати Майкл Коэн 2016 йилги президентлик сайлови кампанияси авжида қизга 130 минг доллар тўлаган. Бунинг эвазига у сиёсатчи билан муносабатларини сир сақлаши керак бўлган.