Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Доналд Трамп Эрондаги ҳарбий амалиётлар борасида расмий баёнот берди

Доналд Трамп Эрондаги ҳарбий амалиётлар борасида расмий баёнот берди

Доналд Трамп Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошланганини расман тасдиқлади.

Унинг Truth Social тармоғидаги видеомурожаатидан асосий иқтибослар:

  • Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак (Трамп Теҳрон ядровий дастурини қайта тиклашга уринганини даъво қилди).
  • Мақсад — Америка халқини яқинлашиб келаётган таҳдидлардан ҳимоя қилишдир.
  • Эрон минтақадаги Америка кучлари ва иттифоқчиларига қарши ўнлаб йиллар давомида амалга оширилган ҳужумлар учун жавобгар.
  • АҚШ Эроннинг ракета саноатини ер билан яксон қилиш ва ҳарбий-денгиз флотини йўқ қилиш ниятида.

Шунингдек, Трамп Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) аскарларини қуролларни ташлашга чақириб, таслим бўлганларга дахлсизлик, акс ҳолда муқаррар ўлим ваъда қилди. Эронликларни эса уйда қолишга ва зарбалар тугагач ҳукуматни ўз қўлига олишга чақирди.

Киритилди: Бугун 20:14. Ўқилди: 770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!