Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дональд Трамп: "Биз уларга катта босим ўтказяпмиз"

A A A
Дональд Трамп: "Биз уларга катта босим ўтказяпмиз"

АҚШ президенти General Motors (GM) автомобилсозлик компаниясидан заводини ёпаётган Огайо штатига қайтишни талаб қилди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Аввалроқ GM харажатларни камайтириш мақсадида Шимолий Америкада, жумладан АҚШ ва Канададаги 5 та заводини ёпиши ва 14 минг ишчини қисқартиришини эълон қилганди.

«Давлатимиз General Motors’га кўп яхшилик қилган. Улар Огайога тезроқ қайтса яхши бўларди. Биз уларга катта босим кўрсатмоқдамиз», — дейди Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, GM заводларини ёпишида муайян моделлар ёмон сотилаётганини сабаб қилиб кўрсатган.

АҚШ президенти GM раҳбариятини унинг талабини бажармаса, уларни катта муаммолар кутаётганини ҳам айтиб ўтган.

Киритилди: 18:33 27.11.2018. Ўқилди: 1664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда