Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Дональд – жангчи”: Мелания Трамп эрини қўллаб-қувватлади

A A A
“Дональд – жангчи”: Мелания Трамп эрини қўллаб-қувватлади

Сайловолди ташвиқоти бошланганидан бери АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп илк марта эрини қўллаб-қувватлади. РИА Новости хабарига асосан.

"У жангчи" ва уни яна тўрт йилга Оқ уйда қолдириш керак”, деб айтди.

"Дональд - жангчи, у бу мамлакатни яхши кўради ва у сиз учун ҳар куни курашади", - деди АҚШ президентининг рафиқаси Пенсилвания штатидаги митингда.

У ўз нутқини коронавирусга чалинганида кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик изҳор этиш билан бошлади. "Биз Америка ушбу кутилмаган муаммони енгиб чиқишини биламиз", - Мелания Трамп. 

Бироқ турмуш ўртоғининг хизматларини санаб ўтаётганда, томошабинлардан кимдир: "бунинг устига у ёқимтой”, деб бақирганида, у жилмайиб қўйди ва ҳеч қандай ишора қилмасдан: "Қўшиламан", деди.

Тадбир учун яшил рангли ҳарбий услубдаги кўйлакни танлаган Мелания, шунингдек, эри "жинси ва ирқидан қатъи назар Дональд одамларга ёрдам беришни яхши кўришини", таъкидлади.

"Бошлаган ишини охирига етказиши ва мамлакатимиз гуллаб-яшнашида давом этиши учун биз Дональдни Оқ Уйда ушлаб қолишимиз керак", - деб қўшимча қилди у.

Киритилди: 16:25 28.10.2020. Ўқилди: 2294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда