Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Доминикан Республикасидаги тунги клубнинг томи қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 221 кишига етди

A A A
Доминикан Республикасидаги тунги клубнинг томи қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 221 кишига етди

Доминикан Республикасининг Санто-Доминго шаҳридаги тунги клуб томининг қулаши натижасида 221 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда фавқулодда хизматлар директори Хуан Мануэль Мендес хабар бермоқда.

"Биз 189 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлдик, афсуски, айни дамда ҳалок бўлганлар сони 221 нафарни ташкил этмоқда" - деди Мендес.

Унинг сўзларига кўра, қутқарув операцияси Фавқулодда вазиятлар хизмати учун сўнгги 20 йилдаги энг қийин вазифага айланди. Соғлиқни сақлаш вазири Виктор Аталлаҳнинг хабар беришича, муассасадагиларнинг аксарияти "бир зумда" вафот этган.

Экспертиза давомида 146 нафар ҳалок бўлган жасадни аниқлади.

Қулаш Jet Set клубида 8 апрелга ўтар кечаси меренге ижрочиси Рубба Переснинг концерти вақтида содир бўлган. Унинг жасади бино вайроналари остидан топилган, хонанда вафот этган. Ҳалок бўлганлар орасида Монте-Кристи провинцияси губернатори Нелса Круз ва мусиқачи Луис Солис ҳам бор.

Мамлакат президенти Луи Абинадер республикада уч кунлик мотам эълон қилди.

Киритилди: 09:44 11.04.2025. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!