Днепропетровск вилояти раҳбари Валентин Резниченконинг сўзларига кўра, Россия армиясининг Днепрга берган зарбаси натижасида олти киши жароҳатланган, бир аёлнинг аҳволи оғир.
Аввалроқ у ўққа тутилганидан сўнг хусусий турар-жой бинолари вайрон бўлганини, бинолардан бирида ёнғин чиққанини маълум қилганди.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.