Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхши дзюдочиси номига даъвогар

A A A
Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхши дзюдочиси номига даъвогар

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йилнинг энг яхши спортчиси номига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам бор.

«Йилнинг энг яхши дзюдочиси» номинациясига даъвогарлардан бири Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова бўлди. Париждаги Олимпиадада ўзбекистонлик дзюдочининг япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси ҳам «Йил воқеаси» номинациясидан жой олган.

Шунингдек, Марко Шпитка Ўзбекистон аёллар терма жамоасидаги фаолияти учун «Йилнинг энг яхши мураббийи» номинациясига номзод бўлди.

Бундан ташқари, Муҳаммад Жумаев Душанбедаги «Катта дубулға» турнирида қўллаган техникаси «Йил иппони»га номзодлар қаторидан жой олди.

Овоз бериш JudoTV платформаси орқали амалга оширилади ва 2025 йилнинг 10 январигача давом этади.

Киритилди: 14:52 14.12.2024. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!