Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Диққат! Ўзбекистонда онлайн фирибгарликнинг янги тури тарқалмоқда

Диққат! Ўзбекистонда онлайн фирибгарликнинг янги тури тарқалмоқда

Ҳозирги кунда замонавий ахборот технологияларининг шиддат билан ривожланиши ва улар аҳолининг барча қатламларига кенг кириб бориши билан бир қаторда Интернет тармоғида фирибгарлик жиноятлари билан боғлиқ ҳолатлари авж олиб бормоқда.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда интернет-фирибгарлари томонидан тайёрланган https://yandex.uz-gets.space/ya/?id=37894253 номли “фейк ҳавола” манзили (иловада) кенг тарқалаётганлиги кузатилди.

Ушбу, фейк ҳавола манзил olx.uz савдо платформасининг веб-саҳифаси учун яратилган бўлиб, бирор-бир фуқаро ўз маҳсулотини сотиш мақсадида еълон тариқасида олх.уз веб-саҳифасига жойлаштирган вақтда, фирибгар унга маҳсулотини сотиб олишни ваъда қилиб, тўловни ушбу ҳаволага кирган ҳолда тўлашни айтиб, ҳавола орқали фуқароларни банк пластик карта маълумотларини қўлга киритиб, пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириб келмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар томонидан Click ва Payme каби тўлов тизимлари веб-сайтларининг сохталаштирилган кўринишларини яратган холда фуқароларни банк пластик карта маълумотларини егаллаб, улардаги пул маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириб келаётганлиги кузатилмоқда (иловада).

Таъкидлаш жоизки, қисқа вақт ичида ушбу сохта веб-сайт фаолиятига тақиқ қўйилиши орқали еҳтимолий жабрланувчилар сонини камайтиришга еришиш мумкин.

Шу сабабли, олинган маълумотларни ИИВ Aхборот хизмати томонидан қайта ишланиб, барча фуқароларни огоҳлантириш, юқорида кўрсатиб ўтилган веб-сайтни мамлакатимизда фаолиятига тўсиқ ўрнатиш чораларини кўриш лозим бўлади.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Киритилди: 10:14 25.08.2021. Ўқилди: 6281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!