Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Диққат! Тошкентлик эркак қидирилмоқда

Диққат! Тошкентлик эркак қидирилмоқда

20 май куни соат 21.00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига мазкур туманда яшовчи Лисова А. исмли фуқаро мурожаат қилди. У ўз аризасида қарамоғида бўлган қариндоши 1963 йилда туғилган, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 242 уй да яшовчи ва 20 май куни соат 17.30 да уйдан чиқиб, қайтиб келмаган Шингальцев Андрей Ивановичнинг қидируви бўйича чора кўришни сўради. 

Сўнги марта ташқи кузатув камералари уни 20 май куни кечаси “Яккасарой” масжиди томон кетаётганини қайд этишган.

Белгилари: чап қўлининг бош бармоғида “Андрей” ёзуви кўринишида, чап оёғида эса хоч шаклида татуировкаси бор.

Алоҳида белгилари: спиртли ичимликка тобеликдан келиб чиққан руҳий касаллиги сабабли ўзи ҳақида ҳеч қандай маълумот бера олмайди.

Кийимлари: енги узун жигар ранг кўйлак, тўқ-кўк рангли иштон, оқ рангли ипсиз оёқ кийим.

Қидирув учун фойдали бўладиган маълумотларни 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамлари орқали маълум қилишингиз сўралади. 

Киритилди: 15:32 25.05.2020. Ўқилди: 4391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!