Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Диққат! Тошкентда ишлатилган ниқобларни ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилмоқда!

Диққат! Тошкентда ишлатилган ниқобларни ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилмоқда!

Бугун коронавирус пандемияси сабаб тиббиёт чиқиндилари мисли кўрилмаган даражада кўп ҳосил бўлмоқда. Мамлакатимизда ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоблар, резина қўлқоплар, ҳимоя воситалари ишлатилмаган. Уларни ишлатиб бўлгандан кейин машиий чиқиндиларга аралаштириш, асло мумкин эмас.

Хўш, тиббиёт чиқиндилари ва ниқобларни  нима қилиш керак? Тошкент шаҳрида муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Хусусан, пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхонаси hasher week лойиҳаси билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди. Корхоналар ўз тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига (улар жами 14 тани ташкил этади) ишлатилган ниқоблар, резина қўлқоплар, турли хилдаги тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрнатмоқда.

Киритилди: 17:05 03.04.2020. Ўқилди: 1414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!