Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Диққат! GM Uzbekistan дастлабки тўловсиз автокредитлар ҳақида маълум қилди

Диққат! GM Uzbekistan дастлабки тўловсиз автокредитлар ҳақида маълум қилди

Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банки турли шартларда автокредит хизматини таклиф этмоқда.

Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0 фоиз бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, «Равнақ банк», «Ориент Финанс Банк», «Туркистон банк» томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда. Бунда мижоз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125 фоиз баланд бўлган мулкни ёхуд шунча миқдорда суғуртани амалга ошириш лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 фоизни ташкил қилади.

Масалан, Nexia 3 LT (2-поз.) учун «Равнақ банк»нинг 5 йил муддатга йиллик 26 фоизда ставкада автокредитини расмийлаштирсангиз, ойлик тўлов ўртача 2,6 миллион сўмни ташкил қилади.

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитларнинг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали келтирилган рўйхатда танишиш мумкин.

Asr.uz

Киритилди: 13:46 19.10.2018. Ўқилди: 7117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!