Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан 1-5 сентябрь кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинган эди. Мазкур жараёнда аҳоли саломатлигини таъминлаш борасидаги ҳукумат топшириқлари ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:
Шунингдек, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилиши маълум қилинган.
«Байрам кунлари юртимиздаги барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда байрам кунлари 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилиши белгиланди», — дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради.