Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

A A A
ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Назорат инспекцияси «Damas» ва «Labo» ҳайдовчиларини автотранспорт аккумуляторлари харид қилишда ҳушёр бўлишга чақирди.

Маълум қилинишича, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Назорат инспекцияси Жиззах вилояти бўлими ходимлари томонидан Жиззах шаҳридаги савдо нуқталарида сотилаётган «N7000» ва «CERVO» савдо белгиси остидаги автотранспорт аккумуляторлари юзасидан назорат хариди ўтказилган.

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Таъкидланишича, мазкур аккумуляторлардан фойдаланиш натижасида нотўғри ишлаш, тез ишдан чиқиш, ортиқча харажатлар, автомобилни юргизиб бўлмаслиги каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тегишли чоралар кўрилмоқда. Агар савдо тармоғида сифатсиз ёки сохта маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади инспекция огоҳлантириш хабарида.

Киритилди: 21:56 12.12.2025. Ўқилди: 19276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!