Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Диққат! 1 февралдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди

Диққат! 1 февралдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари  сотувга чиқарилмайди

Диққат! 1 февралдан бошлаб барча турдаги қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари  сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат Матбуот хизмати хабар берди.

"2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари  сотувга чиқарилмаслигини маълум қиламиз. 

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади (активлаштирилади).

Шу билан бирга, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади. 

Эслатиб ўтамиз, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

Қўлланма: Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади. Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади", дейилади хабарда.

Киритилди: 17:19 25.01.2021. Ўқилди: 2953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!