Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари нечта фандан ўтказилади

Диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари нечта фандан ўтказилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими хабарига кўра, 2021-2022 йил Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қуйидаги учта фанлар бўйича ўтказиш режалаштирилмоқда:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

  • Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
  • Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
  • Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ҳадис илми мактабига:

  • Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 3,1 – 93 балл;
  • Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
  • Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ўрта махсус диний таълим муассасаларига:

  • Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
  • Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
  • Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ўтган йили юртимизда пандемия сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан иккитага қисқартирилган эди. Унга кўра Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига кириш учун “Ўзбекистон тарихи” ва “Фиқҳ ва ақоид” фанлари, Ҳадис илми мактабида “Ўзбекистон тарихи” ва “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” фанларидан, шунингдек, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига “Тарих” ва “Хорижий тил”бўйича тест синовлари ўтказилган.

Киритилди: 17:20 28.05.2021. Ўқилди: 2153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!