АҚШнинг республикачилар партиясидан президентликка номзод Рон Десантис Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқди.
«Мен Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши манфаатларимизга жавоб беради, деб ўйламайман. Бу бизга қўшимча мажбурият юклайди. Токи биз қўшимча мажбуриятга эга бўлар эканмиз, бунинг эвазига қандай фойда оламиз?” — деган у.