Таниқли француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмда суратга тушмоқда (суратда).
Депардье фильмда Ўзбекистондаги тарихий обидалар, халқ амалий санъати ва миллий ошхона ҳақида сўзлаб беради.
Депардье 7 ноябрь куни Тошкентга етиб келганди. Фильм “Paris Premiere” телеканали орқали 2020 йил февраль-март ойларида намойиш этилади.