Эртага, Франциянинг Париж шаҳрида навбатдаги «Улкан тож» мусобақасига старт берилади.
Журналист Денни Мишенинг маълум қилишича, мусобақаларда иштирок этадиган иккита иштирокчида коронавирус аниқланган.
Афсуски, айнан иккита теннисчидан бири ҳамюртимиз Денис Истомин бўлиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Ролан Гарроснинг саралаш ўйинлари 21 сентябрда, асосий тўр эса бир ҳафта ўтиб - 27 сентябрда бошланади.