Ассалому алайкум, устоз. Демократия исломданми?
Исломда ҳукм асоси шуро-машваратдир. Чунки Аллоҳ таоло: "Ишлари ўзаро шуро ила бўлган", дея мўминларни тавсифласа, ("Шуро" сураси, 38-оят) Пайғамбарига: "Ва улар билан ишларда машварат қил" ("Оли-Имрон" сураси, 159-оят), дея амр этади. Ислом шуронинг вожиб эканини баён этсада, унинг йўлини аниқ белгилаб бермаган. Чунки у замон, макон ва жамият, ҳамда кимлар машварат аҳли бўлишига қараб фарқланади. Бунда фикр ва ижтиҳодга имкон қолиши учун шариат унинг йўл ва услубларини қатъий белгиламади. Демократия ҳам шуро низомининг бир туридир. Аммо шуро диёнат ва ахлоққа асослангани учун демократиядан кўра етук ва мукаммалдир.
Янада Аллоҳ билгувчироқ.
Мубашшир Аҳмад,