Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Дембеле Луис Энрике билан уришиб қолди

Дембеле Луис Энрике билан уришиб қолди

"ПСЖ" форварди Усмон Дембеле жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан муносабатларида келиб чиққан зиддиятлар фонида «Лилль»га қарши навбатдаги ўйинда майдонга тушмайди.

25 август куни клуб матбуот хизмати Дембелега бир неча қўшимча дам олиш кунлари берилганини, у душанба куни машғулотларга қайтадиган бўлганини маълум қилди. Шу билан бирга, Франция оммавий ахборот воситалари вакилларининг таъкидлашича, бу қарорга фақат режали дам олиш эмас, балки футболчи ва мураббий ўртасидаги таранг муносабатлар ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Лига 1 старт турида Дембеле «Ренн»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлаган, бироқ танаффусдан сўнг алмаштирилган эди. Ушбу беллашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган.

Киритилди: 09:36 27.08.2026. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар