Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Давлатнинг пулига дабдабали кеча уюштирган ва хонасини таъмирлаган вазир ишдан кетди

Давлатнинг пулига дабдабали кеча уюштирган ва хонасини таъмирлаган вазир ишдан кетди

Франциянинг экология вазири Франсуа де Рюжи давлат ҳисобидан шоҳона кечки овқат уюштиргани можароларидан сўнг учун ишдан кетди. «Zakon.kz»нинг ёзишича, у мамлакат бош вазири Эдуар Филиппга истеъфога чиқиш ҳақида ариза қолдирган.

«Оиламга ОАВлар томонидан бўлаётган айбловлар ва ҳужумлар шароити зарур қадам ташлашимга туртки бўлди ва буни ҳамма тушунади. Шу сабабли бугун эрталаб бош вазирга истеъфога чиқиш ҳақида ариза қолдирдим», — деган де Рюжи ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Қайд этилишича, у бюджет маблағлари ҳисобига ўз резиденсиясида дўстлари учун шоҳона кеча ўтказган. Ўндан ортиқ ўтказилган бундай дабдабали кечаларда меҳмонларга тақдим этилган винолар бир шишасининг баҳоси 500 доллардан ортиқ бўлган.

Кейинчалик маълум бўлишича, Франсуа де Рюжи бюджет маблағидан ўзининг 63 минг еврога тенг хизмат хонасини таъмирлаган. Бундан ташқари, сиёсатчи Франция жанубидаги Нант шаҳрида давлатга тегишли уй-жойни имтиёзли ижарага олган.

Киритилди: 14:29 17.07.2019. Ўқилди: 3815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!