Бугун 9 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Давлат хизматчилари коррупцияга мойиллик бўйича тестдан ўтказилади

Давлат хизматчилари коррупцияга мойиллик бўйича тестдан ўтказилади


Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг коррупцияга қарши барқарорлиги ҳар уч йилда бир марта диагностика қилинади. Янги ишга қабул қилинганлар ҳамда коррупция хавфи юқори ва ўрта бўлган лавозимларга тайинланганлар ҳам тестдан ўтади.

Синовлар «АссессПро» электрон платформаси орқали ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади. Натижалар 600 баллик тизимда баҳоланиб, ходимлар барқарорлик даражасига кўра тўрт тоифага ажратилади: юқори, ўрта, ўртадан паст ва паст.

Тест натижасига қараб ходимга қайси даражадаги коррупция хавфи мавжуд лавозимларда ишлаш тавсия этилиши белгиланади. Қоидаларни бузганларнинг натижаси бекор қилиниб, улар диагностикадан ўтмаган ҳисобланади.

Тегишли низом лойиҳаси муҳокамаси 9 ноябрь куни якунланган.

Киритилди: Бугун 16:16. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар