Рақобат қўмитаси давлат харидларини ўрганиш натижасида бир қатор буюртмачи ташкилотларда рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузарликларни аниқлади.
Ушбу харидларнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил этиб, аниқланган ҳолатлар қуйидагилар:
Андижон вилояти: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси — 300 млн сўм;
Фарғона вилояти: Фарғона туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси — 7 та харид, 2,5 млрд сўмдан ортиқ;
Жиззах вилояти: Зарбдор туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат — 2 та харид, 1,4 млрд сўмдан ортиқ;
Наманган вилояти: Чуст туман тиббиёт бирлашмаси — 1,8 млрд сўмга яқин;
Навоий вилояти: Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги — 7 та харид, 1,7 млрд сўмга яқин;
Самарқанд вилояти: Ўзйўлкўприк кластери филиали — 1,7 млрд сўм; Озодлик давлат муассасаси — 410 млн сўм.
Ушбу ҳолатлар юзасидан қўмита ҳудудий бошқармалари махсус комиссиялари буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатиб, белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллаган. Қўмита қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган. Айрим ҳолатларда молиявий жарима қўллаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар тегишли органларга юборилган.