Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда

«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда

Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Қонунда икки босқичли давлат харидлари, кичик қийматдаги харид учун соддалаштирилган тартиб, марказлашган давлат харидлари ва ҳадли келишув каби янги механизмлар жорий қилиниши назарда тутилган.

Давлат харидларида «барқарорлик» принципи билан тўлдирилиб, давлат буюртмачилари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли иқтисодий, экологик ва ижтимоий таъсирларни ҳисобга олган ҳолда барқарор давлат харидларини амалга ошириши назарда тутилмоқда.

Давлат буюртмачиси, шу жумладан буджет буюртмачиси, заруратга кўра, энг яхши таклифларни танлаш ёки тендер натижалари бўйича 1 йилдан 4 йилгача бўлган муддатга ҳадли келишув тузиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун билан тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида электрон дўкон ҳамда аукцион савдоларида захира ғолиби бўлиш мумкинлиги, агар ғолиб томонидан шартнома тузиш рад этилган ҳолларда уларга шартнома тузиш таклифи берилиши кўзда тутилмоқда.

Давлат харидлари соҳасида шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик асослари Қонунда аниқ кўрсатилмоқда.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши давлат харидлари тизимини такомиллаштириш орқали очиқлик ва шаффофлик таъминланишига, соҳада рақобат муҳитининг янада кучайтирилишига, давлат буюртмачилари учун қулай имкониятлар яратилишига ҳамда давлат харидлари жараёнига тадбиркорларни кенг жалб қилишга хизмат қилади.

Муҳокамадан сўнг Қонун маъқулланди.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!