Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Давлат солиқ қўмитасидан сўровнома: якка тартибдаги тадбиркорлар солиққа қандай тортилиши керак?

Давлат солиқ қўмитасидан сўровнома: якка тартибдаги тадбиркорлар солиққа қандай тортилиши керак?

Бугунги кунда кенг муҳокама бўлаётган мавзулардан бири якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш билан боғлиқ бўлмоқда.

Солиқ сиёсати концепциясида якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланаётган фаолият турларини танқидий равишда кўриб чиқиш топширилган эди.

Бугунги кунда, якка тартибдаги тадбиркорлар сони 333,6 минг нафардан ошиб кетди, уларнинг104,5 мингтаси (31,3%) фаолият кўрсатмайди.

Масаланинг моҳияти, солиқ ставкалари шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун талаб этиладиган сарф-харажатларнинг юқорилиги билан боғлиқ бўлиб, энди тадбиркорлигини бошлаган фуқаро ҳали фойда олмасидан олдин, давлат рўйхатидан ўтиш йиғимидан бошлаб, солиқлар, ижара тўлови, назорат-касса машинаси сотиб олиш ва терминал ижараси билан бирга фаолият жойига қараб 2,5 миллион сўмдан 8,5 миллион сўмгача маблағ сарфлаши керак. Бундан ташқари, танлаган бизнесига қараб товар сотиб олиши, кредит фоизлари, транспорт ва бошқа харажатларни амалга оширади.

Масалан, Тошкент шаҳрида чакана савдо фаолияти учун тадбиркор энг кам иш ҳақининг 7 баробари, яъни 1,2 миллион сўм қатъий солиқ ва 172 минг сўм суғурта бадали ёки жами 1,4 миллион сўм атрофида солиқ тўлаши керак. Нукус шаҳри ва вилоятларнинг марказий шаҳарларида энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида қатъий солиқ тўланади.

Натижада, бундай харажатларни қоплашнинг имконияти чегараланиб, айнан дастлаб очилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

Бу масаланинг бир тарафи бўлса, айрим тадбиркорлар, очиғини айтишимиз керак, бугунги кунда йирик савдо объектлари ёки корхоналар амалга оширмайдиган 20-30 миллиард сўм товар айланмалари ёки катта ишлаб чиқариш цехларини якка тадбиркор мақоми остида ушлаб, ўша сотаётган товарлари солиқ суммасидан ҳам кам кичик савдо дўкончаларининг солиқ суммасини тўламоқда. Бу эса олинган даромадларни солиққа тортишда адолат тамойилларининг бузилишига сабаб бўлмоқда.

Бошқа мамлакатларда бу қандай тартибга солинган деган табиий савол туғилади?

Германия, Россия, Қозоғистон, Латвия ва бошқа давлатларнинг иш тажрибасида дастлаб иш бошлаган тадбиркорларга солиқ таътилларини бериш ёки тадбиркорларнинг оладиган даромадига қараб солиққа тортилмайдиган ва товар айланмаларининг юқорилигига қараб бошқа солиқ тартибига ўтиши керак бўлган чегаравий миқдорлар белгиланган. Яъни, мулк шакли якка тартибдаги тадбиркор мақомида қолсада, товар айланмаси ошиб боргани сари, солиқ режими ўзгариб боради. Умумбелгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи, фойда ва бошқа солиқларни тўловчиси бўлиши мумкин.

Кичик бизнесига эга, олаётган даромади белгиланган чегаралардан ошмайдиган якка тадбиркорлар эса, базавий миқдорда, бошқа фуқаролар каби, олган даромадига қараб даромад солиғи ставкаларида солиқ тўлайди.

Бизда ҳам якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган солиқнинг тошу тарозисини топаётган даромадига қараб, адолатли қилиб белгилаб берилса, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар фаолиятини тиклаб, рўйхатдан ўтмасдан яширин ишлаётган фуқаролар кичик бизнесини легаллаштиришга ўтган бўлишармиди?

Хўш, якка тартибдаги тадбиркорлар солиқни қандай тўлаши керак?  Ушбу масала бўйича фикрингиз Давлат солиқ қўмитасини қизиқтиради ва таклифларингизни org@soliq.uz, pressa@soliq.uz манзилига юборишингиз мумкин.

Manba: kun.uz

Киритилди: 11:54 14.08.2018. Ўқилди: 1553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!