Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Давлат думаси Россия ва КХДР ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Давлат думаси Россия ва КХДР ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 19 июнь куни Пхенянда шартнома имзоладилар. 15-октабр куни Путин Давлат Думасига шартномани ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди.

Унда, 2000 йилги дўстлик шартномасидан фарқли ўлароқ, тажовуз содир бўлган тақдирда мамлакатларнинг ўзаро ҳарбий мудофааси тўғрисидаги банд пайдо бўлди - бу 1961 йилдаги Хрушчев шартномасидан олинган. Путин иштирокчилардан бирига «тажовуз» содир бўлган тақдирда мамлакатлар ёрдам беришини айтганида айнан шу нарса ҳақида гапирган.

The Wall Street Journal шу ҳафта бошида Россия разведка манбаларига таяниб хабар берганидек, ҳужжатда Шимолий Кореяга Украинадаги урушга мингга яқин аскар юборишга рухсат берувчи махфий банд бор.

Киритилди: Бугун 15:54. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!