Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди

Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди

АҚШ Давлат департаменти Ливандаги америкаликларни Исроил ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасидаги можаро ривожланиши сабабли имкон қадар тезроқ мамлакатни тарк этишга чақирди . Бу ҳақда расмий баёнотда айтилади .

«Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги давом этаётган можаронинг олдиндан айтиб бўлмайдиган табиати ва яқинда бутун Ливан, жумладан , Байрутдаги портлашлар туфайли АҚШ элчихонаси АҚШ фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирмоқда », — дейилади баёнотда.

Давлат департаментининг қўшимча қилишича, вазият ёмонлашгани сабабли Ливандан учадиган рейслар сони сезиларли даражада камайди. Тез орада АҚШ фуқаролари мамлакатдан умуман уча олмаслиги эҳтимоли бор.

Киритилди: Бугун 09:01. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!