Бугун 9 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси 251 миллиард сўмдан зиёдга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси 251 миллиард сўмдан зиёдга сотилди


Бугун, 9 ноябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги маъмурий биноси «E-auksion» орқали сотилди.

Маълум қилинишича, бошланғич нархи 165,5 миллиард сўм бўлган объектнинг якуний баҳоси 52 фоизга ошган. Бино 2025 йил августда савдога чиқарилган эди.

Сотув вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш дастури доирасида амалга оширилган. Дастурда пойтахтдаги 83 та кўчмас мулк объектини сотиш назарда тутилган.

Ҳозиргача вазирлик ва идораларнинг 8 та маъмурий биноси жами 1 триллион 120,4 миллиард сўмга сотилган. Яна 11 та объект 1 триллион 20,5 миллиард сўмлик бошланғич нархда савдога қўйилган.

Тушумлар Янги Тошкентда маъмурий инфратузилма барпо этишга йўналтирилади.

Киритилди: Бугун 15:56. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар