Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Дания ва бир қатор Европа давлатлари Гренландияга қўшин юборади

Дания ва бир қатор Европа давлатлари Гренландияга қўшин юборади

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Дания Германия, Франция, Швеция ва Норвегия билан биргаликда Гренландияга ҳарбий кучлар юборишга қарор қилди. Бу қарор Гренландия атрофидаги вазият кескинлашган бир пайтда қабул қилинди.

Чоршанба куни Оқ уйда Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен ва Гренландия ташқи ишлар вазири Вивиан Мотцфелдт АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳамда давлат котиби Марко Рубио билан учрашув ўтказди. Томонлар музокаралар якунида кўплаб масалалар бўйича қарашларда тубдан фарқ қилишини тан олди.

Расмуссен ва Моцфелдтнинг маълум қилишича, учрашув АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландия устидан ҳар қандай йўл билан, жумладан куч ишлатиш орқали ҳам назорат ўрнатиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари ортидан юзага келган таранглик фонида ўтган.

Аввалроқ, Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен Гренландия бўйича музокараларда келишувга эришилмаганини айтган эди

Киритилди: Бугун 13:26. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!