Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дания давлат бошқарувини қисқартиришни давом эттиради

Дания давлат бошқарувини қисқартиришни давом эттиради

Дания ҳукумати давлат бошқарувини кенг миқёсда қисқартиришни амалга оширади, унинг давомида лавозимлари давлат аппарати фаолияти учун аҳамиятли бўлмаган 1 мингга яқин ходим ишдан бўшатилади.

Бу ҳақда мамлакат молия вазири Николай Ваммен маълум қилди.

"Ҳукумат кераксиз маъмуриятни чекламоқчи ва шу мақсадда муниципалитетлар ва минтақалар билан маъмурий харажатларни камайтириш бўйича келишув тузди, бўшатилган маблағлар кўплаб тиббиёт ходимларининг иш ҳақини сезиларли даражада оширишга йўналтирилади" - деди Молия вазирлиги раҳбари.

Вазир, шунингдек, 2024 йилда ҳукумат аллақачон давлат аппаратини қисқартиришни амалга оширганини, бу ҳар йили 400 миллион крон (тахминан 60 миллион доллар) тежаш имконини берганини таъкидлади.

Киритилди: 15:14 27.08.2024. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!