UFC раҳбари Дана Уайт Ислам Махачевнинг кейинги рақиби масаласига тўхталди.
"Иан Гарри унинг навбатдаги рақиби бўладими? Ислам қўл жароҳатидан тикланмоқда. У тайёр бўлиши билан, кейинги қадамни ҳал қиламиз", — деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ислам Махачев UFC’да 16 та ғалабали серияга эга. У умумий ҳисобда 28 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони ҳисобланади.